Деҳқончилик хайрли касб

1103

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ансор ерларидан ўтаётиб, улардан сўрадилар: “Сизларни экин экишдан нима тўсмоқда?” Улар: “Қурғоқчилик” деб жавоб беришди. Шунда у зот: “Йўқ, ундай қилманг, чунки Аллоҳ таоло: “Ундириб ўстирувчи зот Менман. Истасам, сув билан, истасам, шамол билан, истасам, уруғ билан ўстираман”, деб марҳамат қилган, дедилар. Сўнг: “ Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Уни сизлар ундирурмисиз ёки Биз ундирувчимизми?!” ояти карималарни ўқидилар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади , Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Қайси бир мусулмон киши бирор кўчат экса ёки бирор уруғ экса кейин ундан қуш ёки инсон ёки бирор хайвон еса эккан одамга садақа ёзилади ” (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадис шарифдан кўчат ёки экиндан фойда келиб турса, ўша инсон вафот этиб кетган бўлса ҳам, унга қиёматгача савоб бориб туриши билдирилмоқда.
Боязит бастомий мулозимлари билан сайрга чиқиб , бир қишлоқдан ўтиб борар экан , боғида ишлаб юрган , мева ниҳолларини экиб юрган соч-соқоли оппоқ, бели букилган чолни кўрди. Подшоҳ чолга яқинлашиб : Ҳорманг ота, нима қиляпсиз, ерни нега чояпсиз?-деди. Нуроний чол саломдан кейин , табассум билан : саломат бўл, ўғлим, мевали дарахт ниҳолларини экмоқдаман –деди. Подшоҳ: -Ота, буларни мевасини ейиш сизга насиб этармикин?-деб сўради. Нуроний чол : -Йўқ, умрим етмайди-деди. Подшоҳ: -Уҳолда нега ўзингизни бунчалик қийнаяпсиз, ўзингиз мевасини тотиб кўрмаслигингизни билиб туриб дарахт экяпсиз?-деди. Чол бу сўзлардан ва қиёфасидан подшоҳни таниб, бундай жавоб берди: Подшоҳим! Биздан олдингилар экди , биз едик. Энди биз экамиз , биздан кейингилар есин. Чолнинг жавоби подшоҳга ёқди ва чолга бир ҳамён олтин берди. Подшоҳим бизнинг дарахтлар ниҳоллигидаёқ мевасини берди -деди. Бу гўзал жавоб подшоҳга ҳам хуш ёқди ва яна бир ҳамён олтин берди. Чол: -Аллоҳга хамду санолар бўлсинки , ҳамма дарахтлар бир йилда бир марта мева берадилар, бизнинг дарахтимиз бир йилда икки марта мева берди-деди. Подшоҳ чолга яна бир ҳамён олтин отди-да , ёнидагиларга , тезроқ бу ердан кетайлик , бу чол бор пулимизни олиб қўяди, деб отини йўлга бурди.
Азиз хамюртлар: Аллоҳ яхши ният билан меҳнат қилганларга шундай мукофотлар беради. Бу хикоядан ибрат дарсини олайлик.

Сиз ҳам карантин вақтида бекор ўтирмасдан уйиздаги томорқага кўчатлар экинг ва савобларга эга бўлинг!

Муҳаммадюсуф Тўрақулов

Олтинкўл туман бош имом-хатиби