Муборак рамазон ойини кандай кутиб оламиз?..

694

Аллох таъоло деди: «(У санокли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун хидоят бўлиб ва хидоят ва фуркон (Хак билан ботилни, халол билан харомни ажратувчи) нинг очик оятлари бўлиб Куръон нозил килинган» (Бакара: 185)

Азиз дўстим, Аллох таъоло рамазон ойини бошка ойлардан кўп хусусият ва фазилатлар билан устун килди.

Рўзадорнинг огзидан келган хид Аллох таъолонинг хузурида мушкдан кўра хушбўйрокдир.

 Фаришталар ифтор килгунига кадар рўзадор учун истигфор айтадилар.

Аллох таъоло хар куни жаннатини безайди ва: «Тез кунда менинг солих бандаларим ўзларидаги кийинчилик ва машаккатларни ташлаб, сенга келадилар» — дейди.

Рамазон ойида шайтонлар занжирбанд килинади.

Рамазон ойида жаннат эшиклари очилиб, жаханнам эшиклари ёпилади.

Рамазон ойида кадр кечаси бўлиб, у минг ойда килинган ибодатдан кўра яхширокдир. Унинг яхшиликларидан махрум бўлган одам барча яхшиликлардан махрум бўлибди.

Рамазон ойининг охирги кунида рўзадорларнинг гунохлари кечирилади.

Аллох Рамазон ойининг хар кечасида жаханнамдагилардан баъзиларни озод килади.

Азиз дўстим, хусусият ва фазилатлари шундай бўлган ойни кандай кутиб оламиз? Унинг келишидан бетокат бўлиб, аччигланиб кутиб оламизми? Бундай бўлишидан  Аллохдан панох сўраймиз. Солих банда бу ойни тавба, сидкидиллик ва вактларни солих амаллар билан зийнатлаб, Аллох таъолодан чиройли ибодат килишни сўраб кутиб олади.

Шунинг учун хам, азиз дўстим, рамазон ойида килишимиз керак бўлган баъзи яхши

 амалларни эслатмокчимиз.

1- Рўза тутиш

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одам фарзандининг хар бир амали ўзи учундир, хар бир яхшилик ўн мислдан етти юз мислга кадар кўпайтириб берилади. Аллох таъоло деди: «…Факатгина рўза, у мен учундир ва унга ўзим мукофот бераман. (Банда) мен учун шахвати, таоми ва ичимликларини тарк килди. Рўзадор учун  икки кувонч бордир: Ифтор килиш пайтида ва роббисига йўликкан вактда.

2- Кечалари бедорлик.

Аллох таъоло деди: «Рахмоннинг бандалари – Ер юзида тавозе билан юрадиган, жохиллар (бемаъни) хитоблар килганида: «Саломат бўлинглар!» деган ва кечаларни сажда ва (намозда) туриш билан ўткизадиган (кишилардир)» (Фуркон: 63,64).

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон кечаларини иймон ва савоб умидида намоз ўкиб бедор ўткизган кишининг гунохлари кечирилади»   (Муттафакун алайхи).

3-Садака бериш

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам энг саховатли кишилардан эдилар. Хусусан, рамазон ойи келганда у кишининг саховатлари эсиб турган шамолдан хам саховатлирок бўлиб колар эди.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Садакаларнинг энг афзали рамазон ойидаги садакадир» — дедилар. (Термизий ривояти).

4-Рўзадорларга ифтор бериш.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўзадорга ифтор берган кишига рўзадорнинг савобининг мислича савоб берилади ва рўзадорнинг савоби хеч хам  камайтирилмайди» (сахих хадис, Насоий ривояти). «Рўзадорга ифтор килган ёки гозийни жиходга тайёрлаган кишига (рўзадор ёки гозий) савоби берилади» (сахих ат-таргиб: 2701).

5-Куръон ўкишлик.

Азиз дўстим, мен сизга шу муносабат билан салаф солих хаётидан икки мухим нарсани эслатмокчиман:

А) Куръонни кўп ўкиш.

Б) Куръонни кироат килиш ёки тинглаш асносида Аллох таъолога хушуъ ва тавозе килиб йиглаш.

Рамазон ойи Куръон ойидир. Шунинг учун хам мусулмон банда Куръонни кўп тиловат килиши керак. Зеро, салаф солих Куръони Каримни ўкишга кўп эътибор берар эдилар. Жаброил алайхис-салом расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам билан бирга Куръонни дарс килар эди. Усмон  розияллоху анху куръонни хар куни хатм килар эди. Баъзи салаф олимлари рамазон ойининг уч, баъзилари етти, баъзилари эса ўн кечасида хатм килар эдилар. Улар Куръонни намознинг ичида ва намоздан ташкарида ўкишар эди.

     6-Эътикоф.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам рамазон ойида ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот топган йиллари йигирма кун ўтирдилар. Эътикоф – намоз, Куръон тиловати, зирк ва бошка ибодатларни ўз ичига олган ибодатдир. Эътикофни тажриба килиб кўрмаган одамларгина кийин деб ўйлайдилар. Бирок, у Аллох енгил килган кишилар учун осондир. Яхши ният ва содик азм билан харакат килган одамга Аллох ёрдам беради. Эътикофни кадр кечасини топиш учун рамазон  ойининг охирги ўн кунида бўлиши суннати муаккададир. Эътикоф шаръан рухсат берилган танхоликдир. Эътикофга кирган одам Аллохнинг тоати ва зикри билан машгул бўлади ва нафсини чалгитадиган барча нарсалардан тияди. У калби ва бутун вужуди билан роббиси ва унга якин киладиган амаллар билан ибодат килади. Унинг кайгуси факат Аллохни розилигини топиш бўлади.

            Аллоҳ таоло бу муборак ойга барчаларимизни омонликда етказсин ва ўзи рози бўлагидан амалларда собитқадам бўлишимизни насиб қилсин!

Сотволдиев Саидбурхон.

Шаҳрихон туман

“Жўрабой”

жоме масжиди имом хатиби