ИЛМ ФАРЗ, ТАРБИЯДА ТАНАФФУС, ИЛМДА НИҲОЯ БЎЛМАЙДИ!

1159

Динимиз бошқа таълимотлар сингари қандайдир қуруқ тақлид ва тушунарсиз амалиётларни тарғиб этмайди, балки аксинча илмга асосланган дин ва илмга тарғиб этади.Қуръони карим оятлари, хадиси шарифларда илм ва унинг аҳли шарафланган,уларга улкан мағфират ва ажрлар ваъда қилинган.Инсоннинг камолоти унинг келажакда ким бўлишлиги ҳам айнан унинг илми ва одоб ахлоқи билан белгиланади.

Карантин сабаб фарзандларимиз уйда ўтирган пайтларида тв орқали йўлга қўйилган дарслардан унумли фойдаланиш керак.Шунингдек, ўзимиз ҳам уйда ўтирганимиздан унумли фойдаланиб китоб ўқишни доимий вазифамиз ҳаёт тарзимизнинг бир бўлагига айлантиришимиз керак, зеро ТАРБИЯДА ТАНАФФУС, ИЛМДА НИҲОЯ БЎЛМАЙДИ!

Уйда қолинг!
Дуода бўлинг!

Муҳаммадисҳоқ МӮМИНОВ

Вилоят бош имом-хатиби ӯринбосари