Қуръон-абадий мўжиза

1421

Қуръон кишиларни тўғри йўлга бошлаш учун, туширилган китоб, коинот мавжудот ва илмий масалаларда баҳс юритиш унинг вазифаси эмас.
Ғофир сурасида шундай дейилади:
«Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақатгина куфр келтирганлар талашиб тортишурлар. Бас, уларнинг юртларда айланиб юришлари сени алдаб қўймасин» (4-оят)
Қуръонда шундай илмий хақиқатлар борки, Қуръоннинг илоҳий, мўжизакор китоб эканлигига яна бир карра далилдир.
Анбиё сурасида шундай дейилади:
«Кофирлар осмонлару-ер бир бўлиб турганини, биз уларни ажратгагимизни ва жонзотларни сувдан яратганимизни билмайдиларими» (30-оят).
Бу оятда айтилишича, осмонлару-ер аслида бир нарса бўлиб, кейин бир биридан ажралган, Қуръондаги мўжизаларидан бири, уни ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади. Олимларнинг айтишича бутун борлиқ бир газдан иборат, кейин бўлакларга бўлинган. Қуёш галактикасига кирувчи олам ҳам шу бўлинишдан келиб чиққан. Бунинг далили сифатида уламолар айтишадики, ерда 92 хил модда бўлиб шулардан, 67 таси қуёшда ҳам бор экан. Демак ердаги моддаларнинг ҳаммаси ҳам қуёшда борлиги эҳтимолдан холи эмас. Қуёшдаги кўплаб моддалар ерда ҳам учрар экан. Масалан: кислород, азот, фосфор, темир, карбон ва ҳоказо…
Ойда ҳам ердаги моддалар мавжудлиги аниқланди. Бундан чиқдики, оламдаги барча нарсаларнинг асли, Қуръонда айтилганидек, бир экан.
Энди оятнинг «ва барча жонзотларни сувдан яратдик» деган қисмга келсак, бу-уламолар сирини очган илмий хақиқатдан энг каттаси, десак муболаға бўлмайди.
Ер юзининг тўртдан уч қисми сувдан иборат. Сувнинг хусусиятларидан бири ер юзидаги ҳароратнинг бир хил мўътадил сақланиб туришини таъминлайди. Бу ер юзида ҳаёт бўлишининг бош омили.
Сувнинг хусусиятлари жуда кўп, уларнинг ҳар бири Аллоҳ сувнинг ўзининг махлуқларига зарур нарса қилиб яратганлигига далилдир.
Сув музлаганда зичлиги камайиб, хажми катталашадиган ягона модда. Шу хусусият сабабли совуқ қаттиқ бўлганида муз сувнинг юзасига кўтарилади, бошқа қаттиқ модда сув тубига чўкиши муқаррар эди. Муз эса сувнинг устида туриб унинг ҳароратини сақлаб туради. Бу сув ҳайвонлари учун жуда зарурдир.
Паст даражали ҳароратда сув ўзига кўп миқдорда кислород тортади. Музлаган сувдан эса ҳарорат кўтарилиб, дарё ва денгизларда яшовчи сув ҳайвонларининг ҳаёти сақланади.
Қуръон абадий мўжиза, инсониятга қиёматгача ҳидоят бўладиган китобдир.

Бўстон туман бош имом хатиби Б.Қодиров