Тирикликнинг ўлчови

578

Мадинада буғдой ва ноннинг нархи кундан кунга ошиб, қимматлашиб борарди. Бундан барча халқ ташвиш ва талвасага тушганди. Йиллик озиқ-овқатини ғамлаб қўймаганлар озиқ-овқат сотиб олиб, захира қилишга, озиқ-овқат ғамлаб қўйганлар эса, эрта йиғиб қўйганини сақлаб қолишга ҳаракат қилишарди. Шунингдек халқ орасида қўли калталигидан ҳар кунлик озуқасини ҳар куни бозордан сотиб олаётган кишилар ҳам бор эди.

Имом Жаъфар Содиқ хонадонларидаги кирим-чиқим масалаларига масъул бўлган ходимдан сўрадилар: Бу йил уйимизда буғдойимиз борми?

Ҳа, уйимизда бир неча ойга етадиган буғдойни ғамлаб қўйганмиз. Уларни бозорга олиб бориб халққа сот. Ҳозир Мадинада буғдой камёб. Агар ҳозир у буғдойларни сотиб юборсак кейин ўзимиз буғдой сотиб ололмай қоламиз. Мени айтганимни қилиб, буғдойни бозорга олиб борда, халққа сот. Ходим имомнинг буйруғига итоат қилиб, буғдойларни бозорга олиб бориб, одамларга сотди. Келиб натижасини имомга айтди. Имом Жаъфар Содиқ унга шундай дедилар: Бундан кейин уйимизда ейиладиган ҳар кунлик нонни ҳар куни бозордан сотиб олиб кел. Менинг уйимда ейиладиган нон ҳозирги кунда Мадина халқи истеъмол қилаётган нондан фарқ қилмаслиги керак. Бундан кейин менинг уйимда ейиладиган ноннинг уни ярими буғдойдан, ярими арпадан бўлмоғи лозим. Алҳамдуллилоҳ, мен йилнинг охиригача хонадоним аҳлини буғдой унидан қилинган нон билан боқа оламан. Аммо бундай қилмайман. Чунки Худонинг олдида “тирикликнинг ўлчови” меъёрига риоя қилмоғим лозим.

      “Муҳаммад Розиқбой”

       жомеъ масжиди имом-хатиби:                                О.Каримов