Андижон вилоят вакиллигида “Имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

980

 

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллигида 2017 йил 15-апрел куни шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. шунингдек йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Турсунов Шахзод Ғофурович иштирок қилди.

Н.Холиқназаров ўз нутқида “Хотира ва қадрлаш куни” ва “Муборак Рамазон ойи”нинг ўтказиш бўйича ўз кўрсатма ва таклифларини берди. Шунингдек, Н.Холиқназаров ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари Усмон Алимовнинг 2017 йил 11-апрел кунги 556-сонли топшириғига асосан диний экстремизм, терроризм ва миссионерлик каби таҳдидларга қарши кураш, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш, ёшларнинг ўқишга бормасликлари каби ижтимоий иллатларга барҳам беришга қаратилган ишларда диний соҳа ходимларининг фаоллигини янада ошириш юзасидан қатор кўрсатмалар бериб ўтди.

[su_custom_gallery source=”media: 917,918″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов сўзга чиқиб, имом-хатиблар ўртасида ижро интизомига риоя қилиш, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да деб бежиз номланмаганлиги, шундан келиб чиқиб имом-хатибларимиз жойларда аҳоли билан учрашиб, ёшларни илмга йўналтириш, оилавий ажримларни, ёшлар ўртасида жиноятчиликни ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш, халқ дарди билан яшамоқлик, интернетнинг салбий оқибатлари, ўқувчи ёшларни дарсларда мунтазам қатнашмасликларини олдини олиш” каби профилактика тадбирларида фаоллик билан қатнашишга чақирди.

[su_custom_gallery source=”media: 919,920″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон вилоят вакиллиги