Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг жисмонан ва руҳан покланишлари ва икки дунё саодатига эришишларига сабаб бўладиган барча жиҳатларни баён қилганлар. У зот Ғарбликлар “шахсий гигиена”ни кашф қилиб бонг уришидан 1400 йил аввал мукаммал поклик намунасини кўрсатиб, умматларини ҳам покликка ундаганлар ва зарур тавсияларни берганлар. Бу борада саломатликка, тозаликка зарар етказадиган бирор жиҳат четда қолмаган.
Ислом дини поклик устига қурилган шу сабаб ҳам мўмин мусулмон ҳар бир ишни покланишдан бошлайди. Бобо бувиларимиз, “Чиқиндини ариққа супурма, сувга туширма, ҳовли ва кўчаларга ахлат ташлама”, деган чақириқларини қайта-қайта эшитганмиз.
Шунингдек, “Бир вақтлар ариқ ва булоқлардан канал сувларидан ҳеч қандай ҳадиксиз қониб ичардик. Ариқ сувларига нонларимизни ботириб маза қилиб ердик”, дейишади. Ҳозирчи, ким ҳам маҳаллалар ичидан оқиб келадиган ариқ сувидан ича олади. Баъзи бир ҳамюртларимиз ҳеч тортинмай супуриндиларини ариққа ташлашади, кир ювилса мазғавасини оқизишади. Кўча ва йўлларини пана жойларга ахлат ташлаб кетишади. Аллоҳ таоло
لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
Яъни “Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу ояти каримада покликни ва пок кишиларни мадҳ этмоқда. Пок кишиларни яхши кўришини эълон қилмоқда. Бу эса, Аллоҳ таоло томонидан пок¬ликка қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Бу ояти кариманинг ўзи барча инсонлар поклик учун интилиб, бутун дунё покланиш сари юз тутиши учун етарли!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Албатта, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. Покланинглар ён атрофингизни пок тутинглар”.
Шу кунларда туманимизда ҳам маҳалла ва кўчаларнинг озодалигига эътибор юқори. Юрт ободлиги, кўча тозалиги, маҳала ободлиги бу бир неча кишининг иши эмас, балки шу юрт фарзандиман деган ҳар бир инсон ўз имконияти даражасида ҳисса қўшиши муқаддас бурч эрур.
Бу масъулиятни ҳис қилган масжидларимиз ходимлар ҳам юрт ободлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Барча ишларда фаоллик кўрсатишмоқда.
Яқинда Асака шаҳарида канализацияларни янгилаш ишлари бошланди. Таъмирлаш ишлари олдидан қўй сўйиб хайрия қилинди. Тадбирда туман ҳокими И. Мамадалиев ҳамда “Ҳазрат Умар” масжиди имом хатиби М. Иминов иштирок этди. Имом-хатибимиз тиловат қилиб таъмирлаш ишларига оқ фотиҳа берди.
Юртимиз раҳбари Ш. Мирзиёев бошчилигидаг барча раҳбарият ходимлари ҳақига, ишчи-ходимлар ҳақига ва бутун халқимиз ҳақига дуолар қилинди. Янги бошланган деҳқончиликларга барака сўралди, бутун дунёга ташвиш солиб турган корона вирусини тезроқ кўтарилишини сўраб дуолар қилинди.
Асака туман имом хатиблиги ахборот бўлими