Халқ билан мулоқотлар давом этмоқда

1035

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан жойларда ўтказилаётган профилактика тадбирларида жойлардаги мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари ва Андижон вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровлар ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар. Профилактика тадбирлари маҳаллалар, таълим муассалалари, корхона ва ташкилотларда ўтказилмоқда. Шунингдек, бундай тадбирлар хонадонларда ҳам ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов, Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Собиров ва Андижон вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровлар биргаликда 3-6 апрель кунлари Избоскан, Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларида профилактика тадбирларида иштирок этди. Аҳоли билан тадбирларда иштирок этиш билан бир қаторда вилоят бош имом-хатиб Н.Холиқназаров туманлардаги бир қатор хонадонларда ҳам бўлиб, аҳолига маърифий исломни тушунтириш, турли диний экстремистик оқимлардан огоҳ бўлиш, тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш каби масалаларда тушунтириш ишлари олиб борди.

[su_custom_gallery source=”media: 884,885,886″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Аҳоли билан хонадонлардаги учрашувларда вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров аҳолига жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз шиори остида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Мовароуннаҳр нашриёти томонидан нашр этилган “ИШИД фитнаси” ва “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” каби китобларини тақдим этди.

Андижон вилоят вакиллиги ходими

Холиқов Мухаммадамин