Ободлик кўнгилдан бошланади. Шундай экан барчаларимиз ободлик йўлида бирлашмоқлигимиз керак. Азал-азалдан ото-боболаримиз томонидан баҳор фасли кириб келиши билан хонадонларни сарамжон-саришта қилишлик, бўш турган экин майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида турли хил экинлар, дов-дарахтлар экиб, юрт ободлиги йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишган. Юртимизга баҳор фасли кириб келиши муносабати билан барча жабҳаларда бўлгани каби вилоятимиз масжидларида ҳам ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масжид хонақоҳлари ва таҳоратхоналарининг таъмир талаб жойлари таъмирланмоқда, масжидларга анвои-гуллар экилмоқда. Куни кеча ана шундай хайрли ишлардан бири эса Олтинкўл туманидаги “Кўтармачек” жоме масжидида ўтказилди. Масжид таҳоратхонаси қайтадан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Булоқбоши туманидаги масжидларда ҳам ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ушбу хайрли ишлар доирасида бир қатор кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Қанчадан-қанча ўксик қалб эгаларининг гўнгиллари кўтарилмоқда.
Манашундай хайрли ишларга бош қўшаётганларга Аллоҳ таоло ажру-мукофотини кўпайтириб берсин деб қоламиз. Юртимиз хамиша гуллаб-яшнайверсин.
Вакиллик ходими Н.Қодиров