Андижондаги чегарадош ҳудудларда барқарорликни таъминлашга доир тадбирлар ўтказилмоқда

1000

Андижон вилоятининг шаҳарлар ва туманлардаги чегарадош бўлган маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилиб келаётган аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича тузилган алоҳида режага асосан, Избоскан, Хўжаобод, Жалолқудуқ, Марҳамат, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Пахтаобод туманлари, Хонобод, Қорасув шаҳарларида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 4 апрель куни  Избоскан туманида бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Турсунов бошчилигидаги туман ҳокими, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ва ички ишлар ходимларидан иборат гуруҳ Лўғумбек қишлоғидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, нотинч хонадон оилаларида бўлиб, уларнинг мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам берди. Суҳбатлар давомида, айни пайтда ишсиз юрган фуқароларнинг 10 нафари иш билан таъминланиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит маблағларини олиш бўйича мурожаат қилган кишилар муаммолари ҳал қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 860″ limit=”1″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Тумандаги қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежида аҳоли ва ёшлар билан ўтказилган мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов,  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Собиров, вилоят бош имом хатиби Н.Холиқназаровлар иштирок этиб, йиғилганларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш ҳамда фуқароларни чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетишининг олдини олиш ҳақида сўз юритишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда фуқаролар ўзларини қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олишди.

[su_custom_gallery source=”media: 861,862″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Учрашувда мавзуга оид маърифий  видеофильм намойиш этилди.

манба: kun.uz