“ЭКОАКЦИЯ”СИ ТУМАНЛАРДА

624

Жорий йилнинг 29 – феврал куни Ҳўжаобод туманида “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида оммавий ҳашарлар юқори даражада ўтказилди.

Жумладан, масжидлар, муқаддас қадамжолар, қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари ўтказилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ушбу ўтказилган ҳашар туманимиздаги барча ёши каттаю-кичикни бирдай қувонтирди. Кўнгилларга бахорий кайфият олиб келди. Ўзаро меҳр-оқибат ришталари яна ҳам жонланди десак асло муболаға бўлмайди.