Юртбошимиз халқимизнинг дунёқараши, тафаккури талаб ва эҳтиёжлари бутунлай ўзгарганини таъкидлаб, шарқ донишмандларининг “Энг катта мерос – бу яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик эса – бу билимсизлик” деган ҳикматларини доимо ёдда сақлаш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар. Аллоҳ таолога шукрки, муҳтарам Юртбошимизнинг ғамхўрликлари ва саъй-ҳаракатлари ила ёшларни илм-маърифатли, одоб-ахлоқли этиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, йигит-қизларимиз илм-маърифат эгаллаши учун барча имкониятларни яратиб беришга катта урғу берилди. Бундай улкан эътибор ва ғамхўрлик натижасида фарзандларимиз илм-маърифат соҳаларида улкан ютуқ ва муваффақиятларга эришадилар, инша Аллоҳ. Шу муносабат билан Олтинкўл туман Бош имом-хатиби М.Тўрақулов тумандаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўқувчиларга илм олиш замун-моҳиятини батафсил тушинтириб берди. ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.