Ӯзига эътибор оилага эътибор

1357

Аллома Тантовий раҳ

матуллоҳи алайҳ ўзларининг бир мақолаларида шундай дейдилар:
«Маҳкамада қозилик қилиб юрганимда чиройли ёш келинчак ажрим аризасини ёзиш учун келганини айтди. Қарасам олдида навқирон, келишган эри ҳам бор экан. Эрини алоҳида суҳбатга чақириб унинг касби ҳақида сўрадим. У қассоб экан. Шунинг учун бўлса керак, ундан гўштнинг ҳиди келарди. Бунинг устига касби сабаб сочи тўзиган экан. Мен унга сартарошга боришини ва сочини чиройли қилиб олдиргач яхшилаб чўмилиб хушбўй-атирларни суртиб аёлининг олдига киришини маслаҳат бердим. Аёлига эса бугунги аризани кўриб чиқиб эртага хулосасини айтишимни таъкидлаб, эртага келишларини айтдим. Эртасига яна иккала ёш олдимга келишди. Маслаҳатимга амал қилган куёв болани янада очилиб чиройли бўлгани ва муаттар ҳид таратаётганини кўриб хурсанд бўлдим. Ҳали сўз бошламасимдан олдин, келинчак: «Биз кеча берган аризамизни қайтариб олмоқчимиз. Биз фикримизни ўзгартирдик. Ажрашмаймиз», деди».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча соҳада бошқаларга намуна эдилар. Худди шунингдек хушбўйланиш борасида ҳам саҳобалар у зотдан ўрнак олишган. Аслида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баданларидан чиқадиган тер мушк анбарнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир, шундай бўлишига қарамай ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига дарс бериш учун хушбўйлик суриб юрганлар. Хушбўйлик суриш ва биров хушбўйлик берганда уни қайтармаслик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга суннат бўлиб қолган.


Анваржон Ибайдуллаев

Олтинкӯл туман

“Уйшин”

жомеъ масжиди имом-хатиби