Ҳар йили юртимизда “14-январь Ватан химоячилари куни” жуда кенг миқёсида нишонланади. Бу йил ҳам ушбу қутлуғ сана муносабати билан юрт посбонлари эъзозланмоқда. Уларнинг шаъни янада кўтарилмоқда. Анашундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 12-январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат Хавфсизлик Хизмати Чегара Қўшинлари 9253 харбий қисм чегара постида хизмат олиб бораётган харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан намунали 20 та яшаш хонадонлари қуриб битказилиб, фойдаланиш учун тантанали равишда топширилди.
Мазкур тантанали маросимда иштирок этган Хўжаобод туман “Етти чинор” жоме масжиди имом-ноиби Муҳаммад Қуддус Абдуҳалимов халқимиз, юрт посбонларининг Ватан химояси, унинг шаъни-шуъурини асраш йўлида хизмат қилаётган барча харбийларни ва харбийларимизга топширилган янги уйларни хайрли қилишлигини, Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлишлигини Аллоҳ таолодан сўраб, дуо қилдилар.