Аллоҳ таоло бизларга берган бехисоб неьматларнинг бири ва енг зарури бу тинчлик неьматидир. Агар тинчлик ва хотиржамлик бўлмаса бошқа хеч қандай ишимизда ривожланиш бўлмайди, бунинг исботини айрим чет мамлакатларда тўхтовсиз давом этиб келаётган нотинчликларга қараб кўришимиз мумкин. Биз эса яьни Ўзбекистон халқи бундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимиз учун Аллоҳ таолога бехисоб шукроналар келтиришимиз зарур. Мана шу тинч ва осоишта кунларда хотиржам хаёт кечиришимизга Давлатимизнинг одилона сиёсати хамда кечаю-кундуз хушёрликни йўқотмасдан юрт сархадларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келаётган Ватан химоячиларимиз сабаб бўлмоқда. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани хақида жаноб пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайҳи васаллам шундай деб мархамат қилганлар: “Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара худудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир” Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг она-Ватани хисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун хамма нарсадан хам қимматли даргохдир. Расули Акрам (саллоллоху алайхи васаллам) Мадинаи мунавварага хижрат қилиб кетаётганлирида туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб туриб: “Агар қавмим мени маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлур эдим”, -деганлари сийрати набавия ктобларида баён этилган. Демак, Ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсон табиатида мавжуд бўлган нозик хис туйғу экан, шунинг учун Ватан химояси ва фаровонлиги йўлида харакат қилиш фақатгина давлат ёки посбонларнигина вазифаси эмас балки шу юрта яшаётган барчаларимизнинг бурчимиздур. “Ватанпарвар –ўз ватани камолоти йўлида, ўз ҳалқига мухаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул, жонини ҳам аямайдиган, халқи ва ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун бор-будини фидо қилувчи инсондир”.- деган экан мутафаккирлардан бири. Илоҳим манашу мустақил ватанимизга кўз тегмасин ва Ватанимиз Қуролли кучлари сафида тинчлигимиз йўлида кечаю- кундуз хизмат қилаётган фарзандларимизни ўз ҳифзу химоясида сақласин, азиз юртимиз осмонини мусаффо, тинчлигимизни барқарор ва мустақиллигимизни боқий қилсин.
Салимжон Шокиров
Андижон шахар
“Хонақо” жоме масжиди имом-хатиби