Ислом динининг таълимотларида, мусулмонларни савобли ишларни қилишликка тарғиб қилиб, гуноҳ ишлардан қайтаради. Инсонларни ўртасини боғловчи ришта ғам бу, ўзаро қилинган ўртадаги яҳшилик ишлардир. Инсон қилган яҳши ишлари билан, инсонлар тилида зикр қилинади, эсланади. Яҳшилик қилишда энг биринчи ўринда қўшнилар, қавму қариндошлар билан ришталар боғланишлиги гўзал ҳолат бўлади. Мана шу ўринда маҳаллада яшаётган ҳар бир фуқаро, шариат нуқтаи назарида қўни-қўшничилик ҳақ-ҳуқуқларини бир эсга олиб ўтсак ва уларга амал қилсак янада яхши иш қилган бўламиз.
Ҳаммага маълумки жамиятни кучли-қудратли қилишга хизмат қиладиган омиллардан асосийси қўшниларга яхшилик қилишдир. Қўшниларга яхшилик қилиш инсоний алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди. Абу Бакр ал-Баззор Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а)дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) айтдилар:
“Қўшнилар уч хил бўладилар. Битта ҳаққи бор қўшни. У, ҳаққи энг оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Битта ҳаққи бор қўшни, у мушрик қўшнидир. Унинг ҳам қўшнилик ҳаққи бор холос. Иккита ҳаққи бор қўшни, у мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи, ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни, у мусулмон, қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндошликвақўшниликҳаққларибордир”.
Мана қўшниларни муомаласида одоб доирасида иш юритишлик учун ҳадиси шарифдаги кўрсатма. Бу ҳадисни изоҳлашга, баён қилишга эҳтиёж қолмади деб ўйлайман. Чунки жуда содда сўзлар билан тушунарли даражада қўни-қўшниларни ҳақ-ҳуқуқлари ифода этилмоқда. Албатта умид қиламанки сизу-биз, ўқиган ва эшитган ҳадисимизни ишонарли кимсамиздан сўраб-билиб, аниқлик киритиб амал қиламиз. Бу ҳадиси шарифга ҳам амал қилиб қўшниларимизни хурсанд этиб, Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни қўни-қўшничилик ҳуқуқларига риоя этишлигимизни насийб айласин.
Азалдан қўни-қўшнилар билан таом улашиш одатлари ҳам шариатимизга мувофиқ қилинаётган иш экан. Тандирга ёпилган нондан ҳам бир донасини иссиғида қўшнига улашиш ҳам бўларди. Таом ёки иссиқ нон улашиш билан қўшнини ҳолидан хабар олинарди. Ўртадаги ришталарни янада мустаҳкамлайди. Бугунги кунимизда ҳам қўшниларни таом ёки иссиқ нон билан йўқлаш одатларимизни бажарсак, ҳам шариатимизда кўрсатилган қўшнини ҳаққини адо қилган, ҳам аввалдаги бобо-момоларимизни қилиб келаётган урф одатни қилаётган бўламиз экан.
Аҳмадали Худайбердиев
Олтинкўл тумани
“Кўтармачек” жомеъ масжиди имом-хатиби