Муфтий ҳазратлари Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар

1331

6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари Бутун дунё Ислом уюшмаси бош котиби, доктор Муҳаммад Абулкарим ал-Ийсо таклифига биноан Олий кенгашнинг 44-давра йиғилишида иштирок этиш учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетдилар.
2020 йилнинг 7 январь, сешанба куни Маккаи Мукаррама шаҳрида Бутун дунё Ислом уюшмаси Олий кенгашининг 44-давра йиғилиши бўлиб ўтади.
Ушбу йирик тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этади. Муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари ҳам долзарб мавзудаги маърузалари билан чиқиш қиладилар.
Олий кенгаш йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Мазкур халқаро нуфузли тадбирда муҳокама қилинган масалалар сайтимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати