Дунёда 500 дан ортиқ террорчи ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан ер юзининг турли нуқталарида ижтимоий-сиёсий беқарорликни юзага келтириш, иқтисодиётга путур етказиш, бегунох одамларни нобуд қилишга қаратилган юзлаб қўпорувчилик хуружлари амалга оширилган. Жумладан, Афғонистон, Покистон, Сурия, Ироқ, Сомали каби қатор мусулмон мамлакатларида қанчадан-қанча қўпорувчилик хуружлари содир бўлди. Бу терроризмнинг тобора шафқатсиз ва ғайриинсоний тарзда, ақлга сиғмac даражада жyғpoфий кенглик касб этиб бораётганини кўрсатади.
Терроризм турли динларга эътиқод қилувчи халқлар, ҳаттоки, цивилизациялар орасидаги ўзаро ишонч ва тинчликка ҳам рахна солаётир.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай” (Нисо,93).
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) айтади: “Ноҳақ қон тўкиш сира қутилиб бўлмайдиган ҳалокатли ҳолатдир”.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) видолашув ҳажида қилган васиятларида: “Одамларнинг жони, мулки ва номуси қиёматгача дахлсиз”, деганлар. Бу нафақат мусулмонларга, балки бошқа инсонларга ҳам тегишлидир.
Ҳозирги вақтда муқаддас динимизни ниқоб қилиб олган экстремистик оқимларнимг турли мамлакатларда олиб бораётган қўпорувчилик ишлари ва тинч аҳолининг жонига қасд қилишлари Исломга зиддир.
Президентимиз таъкидлаганларидек, “Ёвуз мақсадлари йўлида муқаддас Ислом динимизни ниқоб қилиб олган ғapaзли ҳаракат ва кучлар соғлом фикрлайдиган ҳар бир инсонни ташвишга солмаслиги мумкин эмас. Дунёнинг турли бурчакларида қўпорувчилик ва бyзғyнчилик ҳаракатларидан барчамиз тегишли хулоса чиқариб, сезгир ва огоҳ бўлиб яшашимиз кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда”.
Терроризм дунё халқларининг дини, маданияти, миллати ва давлатларнинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлигига, шу билан бирга халқларнинг бирдамлиги, тинчлиги ва саломатлигига таҳдид солаётгани сабабли унга қарши жидду-жахд билан куpaшмоғимиз зарур.
Фарходжон домла Қодиров
Шаҳрихон тумани “Назармаҳрам” жоме масжиди имом-хатиби