“НАВРЎЗ – 2017 ” ФУТБОЛ TУРНИРИ ЯКУНЛАНДИ

1095

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни соғлом ва бақувват қилиб тарбиялаш, спорт билан мунтазам шуғулланишига қизиқтириш, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов томонидан 2017 йил 13-январь куни тасдиқланган “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртларида 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга ошириладиган тадбир режаси”нинг 10-банди, билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосарининг 2016-2017 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси 7-бўлим 1,4-бандлари ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган йиллик тадбирлар режаси ҳамда билим юртида Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган тадбирлар режаси 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 13-23 март кунлари билим юрти худудида жойлашган Олтинкўл туман Жалабек ҚФЙда жойлашган “Жалабек” кичик ўйингоҳида гуруҳлараро “Наврўз -2017” футбол турнири ўтказилди. Ушбу футбол турнирида билим юртидаги 8 гуруҳ қуръа асосида икки гуруҳга бўлиниб 11 кун давомида ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Футбол турнирини одилона бошқариб борилишини таъминлашлик мақсадида ҳакамлик учун Андижон шаҳрида жойлашган “Холиқбердибой” жоме масжиди имом-хатиби Наврўзбек Самадов таклиф қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 765,766,767,768,769,770″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

2017 йилнинг 23 март куни билим юртининг 2-курс 66-гуруҳ ва 4-курс 62-гуруҳлардан ташкил топган жамоалар ўртасида бўлиб ўтган турнирнинг якуний финал қисмини кўп сонлик мухлислар қатори Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров, билим юрти мудири М.Алимов ва вакиллик ходимлари кузатиб бордилар. Турнирнинг якуний натижаларига кўра рақиб жамоани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган 4-курс 62-гуруҳ талабаларидан ташкил топган жамоа 1-ўринни, 2-ўринни 2-курс 66-гуруҳ талабаларидан ташкил топган жамоа ва 3-ўринни 3-курс 65-гуруҳ талабаларидан ташкил топган жамоалар эгалладилар.

Ғолиб жамоалар ва турнирда ўзининг ёрқин ўйинлари билан ишқибозлар олқишларига сазовор бўлган ҳамда тўпурарлик маҳоратини кўрсатган талабалар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ва билим юрти мудири М.Алимовларнинг қўлларидан медаллар, мақтов ёрлиқлари, билим юрти ва ҳомийлар томонидан ажратилган эсталик совғалари ва турнир ғолиби бўлган 4-курс 62-гуруҳ талабаларидан ташкил топган жамоа маҳсус Кубокни қабул қилиб олди.

Шу куни, “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан билим юрти талабалари ўртасида ўтказилган спортнинг “Стол теннис” ва “Тош кўтариш” турлари бўйича ғолиб бўлган 2-курс талабалари А.Хабибуллаев ва Н.Раҳматовларга ҳам билим юрти маъмуриятининг мақтов ёрлиқлари ва эсталик совғалари топширилди.

[su_custom_gallery source=”media: 768,779,778,777,776,775,774,773,772,771,777,784,783,782,781,780″ limit=”16″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ