Саховатпешалик байрами

707

Ҳар йили “3-декабрь Халқаро ногиронлар куни” юртимиз бўйлаб кенг нишонланади.
Ушбу кунда кўплаб ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинади, уларнинг кўнгиллари кўтарилади.
Бу йил ҳам ушбу сана юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблари ҳам бу кунда кўплаб кўнгли ўксик юртдошларимиз ҳолидан хабар олмоқдалар.
Андижон шаҳридаги “Оқ гўр” жоме масжиди имом-хатиби Валижон домла Сиддиқбоев бошчилигидаги масжид жамоаси ҳам манашундай хайрли ишни амалга оширдилар. Масжид ҳудудидаги 10 нафар ногиронлиги бор юртдошларимизга ўзларининг байрам совғаларини улашдилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати