Бир оила ажрим ёққасидан қайтарилди

1190

Жорий йилнинг 1-ноябрь куни Жалакудук туманидаги Ғози чек МФЙ Ғози чеки кўчасида яшовчи ажрим ёққасига келиб қолган Р.Комилов ва Г.Комиловаларнинг оиласи Жалақудуқ тумани бош имом-хатиби А.Мамасиддиқов ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда яраштирилди.
Уларга Оила мустаҳкамлиги, уни асраб авайлашлик, оилада эр-хотин муносабатлари, уларнинг хақ-ҳуқуқлари тўғрисида кенг тушунчалар берилди.Учрашувдан таъсирланган оила бошлиғи қилган ишларидан пушаймон эканлигини тан олиб, қайтиб бундай хатоликларга йўл қўймаслиги, оиласини асраб-авайлашлигини айтиб, бундан кейин оиласининг фаровон хаёт кечиришлиги учун қўлидан келганича хизмат қилишлигини таъкидлаб ўтди.
ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати