Пахта миллий бойлигимиздир. Уни нес-нобут қилмасдан вақтида самарали териб олишлик эса хозирги кундаги мухим вазифаларидан ҳисобланади.
Шу боис Бўз тумани пахтакорлари ҳам жавлон уриб, пахта йиғим теримларида фаол қатнашмоқдалар.
Куни кеча эса туманнинг “Юнусбой боғбон” фермер хўжалигида пахта терим ишларида фаол қатнашаётган бир гуруҳ пахтакорлар ҳолидан хабар олишлик, уларни қўллаб-қувватлашлик мақсадида Бўз туманидаги “Юнусобод” жоме масжиди ходимлари ҳомийларни жалб қилган ҳолда илғор теримчиларга ўзларининг совғаларини топширдилар. Бундан эса уларнинг кўнгиллари шод бўлди десак асло муболаға бўлмайди. Оқ олтинимизга Аллоҳ таъоло ўзи барака-ю аъзим берсин. Уни йиғиб теришликда иштирок этаётган азиз пахтакорларимизга эса куч-қувват ва ғайрат ато этсин.
Бўз тумани “Юнусобод” жоме масжиди имом-хатиби Умиджон домла Усмонов