Интернетдан фойдаланиш одоблари

824

Ҳозирги таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, турли бузғунчи ғоялар, назорат бўшашса, оқибати жуда ёмон бўлади.
Одоб-аҳлоқни емурувчи манфур иллатлар ҳар бир онгли кишини ташвишга солади.
Интернет ёрдамида ишлар осон ва тез бажарилади. Лекин кейинги пайтларда интернет билан боғлик бузғунчиликлар, гилабал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганлар кўпайиб бормокда. Оқибатда, залолатга бошловчи электрон нашрлар ва видеолавҳалар кенг ёйилмоқда.
Асосий муаммо интернетдан ким қандай мақсадда фойдаланишида. Ҳозир ёш бола хам кампьютерни бемалол ишлата олади. Бир қарашда, унинг ёмон жойи йўқдай. Аммо ҳаддан ошилса, назорат, бўшашса, оқибати жуда ёмон булади.
Интернетга кираётган ёшлар сони соат сайин ортиб бормоқда. Бир муҳим маълумот: «Болаларни асрайлик» (Save the Children) халқаро ташкилоти АКШ даги 15-17 яшар ўсмирларнинг 85%, Канада ёшларининг 93% интернетдан мунтазам фойдаланишини эълон килди.
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 2008 йилда 2 миллион бўлса, ҳозир 10 миллиондан ошгани, уларнинг аксарияти ёшлар эканини алоҳида қайд этиш керак.
Ахборот техналогиялари кенг имкониятлар бераётгани маълум. Бироқ танганинг икки томони бўлгани каби, бундай ютуқлардан ғаразли мақсадда фойдаланаётганлар ҳам кўпаймоқда.
Шундай экан ёшларни интернетдан фойдаланишига бепарво бўлмай мунтазам назорат қилиб туриш лозим.
(Манбалар асосида тайёрланди)

“Муҳаммад Розикбой”
масжиди имоми О. Каримов