Ҳар бир инсон яшаши, Аллоҳга хотиржам ибодат қилиши, ишлаши учун тинчлик даркор. Ривоятларга кўра, Харим Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?” У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг ҳаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берган экан.
Тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон каби зимистон. Қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлари, боғ-роғлари бўлмасин, уларнинг ҳеч биридан манфаат ололмайди.
Кўнгил хотиржамлигига эришишнинг энг асосий шарти Яратганга имон келтиришдир.
Тарихда тинчликнинг бузилишига аксар ҳолларда жамиятнинг диёнатдан узоқлашгани, маънавиятга эътиборсизлиги сабаб бўлгани кузатилади. Шунга кўра, тинчликни сақлаш мақсадида, бугун, барчаларимиз жипслашиб, ёш авлодни юксак маънавиятли, дину-диёнатли, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаб боришимиз даркор….
Манбалар асосида Хўжаобод туман “Етти чинор” жоме масжиди имом ноиби Мухаммадкуддус Абдулманнон тайёрлади…