Исломда фарзанд тарбияси

892

Фарзанд тарбиясида энг муҳим омиллардан бири эр ва хотиннинг ҳамкорлигидир. Аёл ўз табиатидан келиб чиқиб ўзига юклатилган масъулиятни адо этиш билан бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Шунингдек эр ҳам ўзига юклатилган хос масъулият яъни оиласини ҳар жиҳатдан таъминлаш бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Машаққат ва мусибатларни бартараф қилиш билан бирга, фарзандлар тарбиясида олоҳида аҳамият бериш лозим.
Абдуллоҳ Авлоний айтганидек, “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”. “Агар фарзандга яхшилик ўргатилса у вояга етади дунё ва охиратда бахтиёр бўлади. Ўз ҳолига ташлаб қўйилса, бахтсиз бўлади”. Донишмандлар, фарзанд тарбияси ҳақида руҳий, аҳлоқий, жисмоний, ақлий, нафсий, ижтимоий ва жинсий тарбия бериш лозимлигини таъкидлайдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ким фарзандига кел, мана буни ол”! деса-ю унга ҳеч нарса бермаса, у ёлғочидир дедилар. (Имом Аҳмад).
Ислом илм дини экани барчамизга маълум. Энг долзарб вазифалардан бири ҳамиша, фарзандни илмли, маърифатли, зиёли қилиб вояга етказишдан иборат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир”, дедилар. (Имом Аҳмад ривоят). Исломда илм олишнинг чегараси бешикдан то лаҳадгача деб белгилаган. Бас шундай экан, фарзандларга ёшликдан уларнинг ақллари кўтарадиган даражадаги илмларни ўргатиб бориш лозим. Фарзандларга таълим бериш оила бошлиғининг Оллоҳнинг олдидаги ҳамда фарзандлари олдидаги ва жамият олдидаги бурчи эканини ҳар бир оқил инсон яхшилаб билиб олмоғи керак.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг», — дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Бола ота-онаси ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота-онаси ва мураббийси ше¬рик бўлади. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўса¬ди. Унинг гуноҳига ота-онаси ва мураббийси шерик бўлади.
Нурмухаммад хожи
Масжид имом хатиби О Эргашев