Салафийлар ва уларнинг келиб чиқиши.

2284

“Салафийлик” деган сўзни ниқоб қилиб олиб мусулмонларнинг ўртасида ихтилофга сабаб бўлаётган оқим ҳақида шуни айтиш мумкинки, улар ҳам бошқа оқимлар каби ғаразли мақсадлар учун тузилган оқимдир. Чунки булар ҳақиқий Салафийлар эмас. Аслида Салафлар деб Пайғамбаримиз с.а.в замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаб ўтганларни айтилади. Хозирги Салафийларни сохта Салафийлар дейилса тўғри бўлади. Улар гўёки ўша Салафийларнинг издошларимиз деб даъво қилиб, одамларни ўша Салафлар давридаги мусулмонлар яшагандек яшашга чақирсаларда ўзларининг яшаш тарзи ва ғоялари бунинг аксидур. Уларнинг келиб чиқиши Суриялик Ибн Таймия фаолияти билан боғлиқ. Хозирги кунда буларнинг харакатига боғлиқ бир неча оқимлар бор. Ва уларнинг барчасининг фаолияти тақиқланган. Уламолар тамонидан адашган фирқалар қаторига қўшилган. Уларнинг асосий ғоялари: Қуръон ва ҳадисда ёзилган қоидаларни олади бошқа манбаларни ботил дейди. Жиҳодни исломни олтинчи аркони дейди. Фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қилади. Диний бағрикенг бўлишга қарши. Ҳар қандай янгиликни бидъат дейди. Шулардан билса бўладики улар соҳта Салаф ва адашган оқимлигини.
Аллоҳ таоло халқимизни, хусусан ёшларимизни сохта Салафийлар сафига қўшилиб қолишдан асрасин.

Булоқбоши тумани
бош имом-ҳатиби: Миркомил Ботиров