Имом-хатиблар тадбирда

816

Ислом дини кишини эзгуликка, маърифатга, яхшилик қилишга чорлайди. Бу борада эса имом-хатибларнинг ўрни беқиёс албатта.
Жорий йилнинг 15-июнь куни Андижон шаҳридаги 3-сон тергов ҳибсхонасида ўтказилган тадбирда нотиқлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган фуқароларни авф этилиши, ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга тадбиқ этиш борасида қилинаётган ишлар, фуқаролар, шу жумладан вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, жиноятчиликларни содир этилишини олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш, “оммавий маданият”, коррупция, наркоманиялар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Тадбирда қатнашган вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Сулаймонов “Ҳижрат, жиҳод ва шаҳидлик”, “Сабр-тоқат” ва “Меҳр-шавқат”, “Ҳанафийлик мазҳаби ва мазҳабсизликнинг оқибатлари”, “Бузғунчи оқимларга қарши Уламоларнинг раддиялари”, “Ўз жонига қасд қилишнинг оқибатлари” каби мавзуларда маъруза қилди.
Шунингдек учрашув сўнгида маҳкумлар томонидан берилган барча саволларга мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Х.Сулаймонов – вилоят бош имом-хатиби ўринбосари