Меҳр-мурувват улашайлик…

920

Жамиятимизда шундай инсонлар борки улар ўзгалар ёрдамига мухтождир. Бу инсонларга ёрдам қўлини чўзиш эса, инсонийлик қадриятларимиздан бири ҳисобланади.

Зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримнинг Моида сураси, 2-оятида “Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирларингизга ёрдам берингиз!” деб марҳамат қилган.

Шундай экан ҳар бир инсон яхшилик йўлида ўзга бир инсонга намуна бўлиши керак. Анашундай яхшилик қиламан деган инсонга эса, бизнинг мамлакатимизда барча қулай шарт-шароитлар яратилган.

Бутун уммат учун улуғ ва қадрли бўлган моҳи Рамазон ойи юртимизла хукм суриб турар экан, кишиларда бир-бирларига ёрдам қўлини чўзиш, меҳр-мурувват улашиш каби фазилатлар янада жўш уради. Рамазон ойида қилинган ҳар бир ибодатга 70 маротабадан 700 мартотабагача кўпроқ савоб ёзилишидан умид қилган ҳар бир мўъмин-мусулмон бу ойдан унумли фойдаланиб, кечалари таровеҳ намозларида қоим бўлиб, кундузлари эса рўзадор ҳолатда Аллоҳга бандалигини изҳорини қилмоқдалар.

Рамазон меҳр-мурувват ойи бўлганлагини учун саховатпеша инсонлар ўзга қалб вакилларининг қалбларига хушнудлик, хонадонларига эса, қувонч олиб кирмоқдалар.

Зеро аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган, ёрдамга мухтож шахсларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш ҳам улуғ савобли амаллардан ҳисобланади.

Жорий йилнинг 30-май куни Балиқчи туманидаги “Мулла Хидрали” жоме масжидида ҳам анашундай кўнгли ўксик қалб соҳиблари йиғилдилар. Балиқчи тумани ҳокимлиги, туманда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди Андижон вилоят филиали ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда 21 нафар имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган юртдошларимизга ногиронлик аравачалари, 15 нафар кўзи ожиз фуқароларга Брайл ёзувидаги Қуръони Карим ва маърифий китоблар тақдим қилинди. Шунингдек, 10 нафар боқувчисини йўқотганлар болаларга озиқ-овқат махсулотлари ҳам беминнат тарқатилди.

Ушбу хайрли ишлардан кўзланган мақсад эса, аҳолининг бир-бирларига бўлган меҳр оқибат ришталарини янада кучайтириш, саховат ишларини кенг тарғиб қилиш ва шу асносидан кам таъминланган, ёрдамга мухтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган саҳоватпеша инсонларга тўғри йўл ва кўрсатмалар беришдан иборат бўлди.

Балиқчи тумани бош имом-хатиби Жўрабек домла Эргашев