“Surdo-online Uzbekistan” лойиҳаси доирасида тадбир

1125

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Дин ишлар бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар билан тизимли равишда учрашувлар, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу тадбирлардан яна бири “Surdo-online Uzbekistan” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжидида ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари имконияти чекланган юртдошларимиз учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режа асосида ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 17-февраль куни ҳам “Имоми Аъзам” жоме масжидига йиғилган имконияти чекланган фуқароларга Андижон шаҳридаги “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби Отабек домла Тожибоев томонидан “Оилада эрнинг масъулияти” ҳамда “Миссионерлик ва прозелитизм тушунчаси” мавзуларида суҳбат ўтказилди.

Суҳбат якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига имом домла томонидан батафсил жавоблар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими, 

“Вақф” фонди Андижон вилоят филиали раҳбари Н.Қодиров