Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг 11-декабрь кунидан бошлаб Андижон вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари ва отинойилари учун олти кунлик малака ошириш ўқувлари бошланди.
Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган 1-давра тингловчиларига Андижон қурилиш ва транспорт коллежида дарслар ташкил қилинди.
Малака ошириш ўқувларида Ўзбекистон халқаро ислом академияси Магистратура бўлими бошлиғи М.Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ходими Б.Аҳмедов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти А.Исматуллаев, Андижон давлат университети катта ўқитувчиси З.Хаитматов, “Саййид Муҳйиддин маҳдум” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари С.Сайдаралиев ва Н.Тўрабоевлар дарс беришлари учун жалб қилинди.
Малака ошириш ўқувлари Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ишлаб чиқилган махсус режа ва ўқув дастур асосида ташкил қилинаётган бўлиб, ҳар куни тингловчилар учун 5 жуфтлик (пара)дан дарслар ўтказилмоқда.
Малака оширишнинг дастлабки кунида тингловчилар учун маърузачилар томонидан “Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Жамоат намозининг бузулишига сабаб бўладиган қироатдаги хатолар” ва ўтилган дарслар муҳокамаси каби мавзулар илмий асосланган ҳолда кенг ёритилиб берилмоқда.
[su_custom_gallery source=”media: 4335,4336,4337,4338,4339,4340,4341,4342,4343,4344,4345,4346,4347,4348,4349″ limit=”16″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Диний-маърифий соҳа ходимлари учун ташкил қилинган малака ошириш ўқувларининг даслабки кунида дарсларни Андижон вилояти ҳокими ўринбосари С.Тошбоев, ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровлар очиб бердилар ва тингловчиларга ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтдилар.
ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров