Бир йигит нотаниш қизни телефон рақамига хабар юборди: «Танишсак бўладими?» Қизнинг жавоби қуйидагича бўлди: «Майли, лекин мени кимлигимни биласизми?» Йигит: «Йўқ, кимсиз?» Қиз гап бошлади:
-«Мен озор бермаслигинг, бир бўлагинг эканимни унутмаслигинг учун қовурғангдан яратилган Ҳавоман.
-Мен жаннатдан ёлғиз йиғлаб чиққанингда сенга унсу улфат бўлиш учун Аллоҳнинг берган ҳадясиман.
-Мен сени онанг, холанг, амманг, опанг, синглинг, қизинг, уйингни муҳофаза этувчи аёлингман.
-Мен «Нисо», «Мужодила», «Нур» ва «Марям» суралариман.
-Мен жаннат оёғи остида бўлган онаман.
-Мен сенинг меросингдан улуш олувчи меросхўрингман.
-Мен Ҳабиб Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аёлларга яхшилик қилинглар!», деб айтган васиятиман.
-Мен «Енг, ичинг ва кўзингиз қувонсин», деган аёлман. (Марям сураси, 26-оят)
-Мен тарбияли бўлсам мингта бетарбия эркакдан афзал ҳисобланувчи мўътабар зотман.
-Ўзингиз кимсиз, эй муҳтарам!
Йигит икки оғиз сўз билан жавоб қайтарди: «Тавба қилдим! Сизни шундай тарбия қилган онага олқиш ва тасаннолар бўлсин!!!»
Муҳаммадқуддус домла Абдуҳалимов,
“Етти Чинор” жоме масжиди имом-ноиби