Ўзбекистонлик зиёратчилар Умра зиёратида

1048

Аллоҳ таъолога беҳисоб ҳамдлар бўлсинки, бизнинг юртимизни тинч ва осоишта, осмонимизни эса сокин, мўътадил қилиб қўйди.

Юртимиз мустақилликка эришгач, диний қадриятлар тикланди. Соф Ислом динига бўлган муносабат, қарашлар ҳам асл холига қайтди. Муқаддас динимизнинг улуғ ибодатлари бўлган Ҳаж ва Умра ибодатларини фуқароларимиз томонидан адо этишлик борасидан ҳам йилдан йилга ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилдан эътиборан эса юртимиздан Муборак Умра ибодатлари адо этишлик учун борадиган фуқароларимизнинг сони ҳақида чекловлар олиб ташланганлиги, Умра ибодатига борувчилар энди аввалгидек йилнинг баҳор фаслида ёки Рамазон ойидагина эмас, балки бутун йил давомида Умра ибодатларига боришлари мумкин эканлигини ташкил қилинганлигидан ҳам кўришлигимиз мумкин.

Авваллари Муборак сафарга борувчиларга бундай қулай шароитлар бўлмаган. Муборак сафарга боришлик учун йиллар давомида навбатда туришлар. Саудия Арабистонидаги меҳмонхоналардаги шароитлар, автобусларда зиёратчиларни ташишлар, қўйинки Муқаддас зиёратларни амалга ошириш учун юртдошларимиз жуда катта қийинчиликларга дуч келар эдилар.

Хозирда эса, юртимиздан Муборак Умра сафарига борган юртдошларимиз Мадинаи Мунаввара шаҳрида 5 юлдузли “Pullman Zamzam Madina Hotel” меҳмонхонаси ва Маккаи Мукаррама шаҳрида 4 юлдузли “Al Kiswah Hotel Towers” меҳмонхоналарида истиқомат қилмоқдалар. Зиёратчиларимизга  тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда юртимиздан борган моҳир ошпазлар ҳам хизмат кўрсатмоқдалар.

Улар томонидан зиёратчилар учун Швед столи тартибида лаззатли овқатлар ташкил қилинган.

Аввалари зиёратчилар ўзлари учун ажратилган соатни кутиб туришар, ошхоналарда навбат кутиб овқат олишар, шу билан бирга анча қийинчиликларга дуч келар эдилар.

Ушбу меҳмонхоналар икки Ҳарамга ҳам жуда яқин жойда жойлашган. Зиёратчиларни Ҳарами шарифга олиб боришлик учун куну-тун давомида энг сўнги русумдаги микроавтобуслар ташкил қилинганлиги ўз навбатида юртимиздан борган зиёратчиларни беш вақт намозларини Ҳарами шарифда ўқишлари учун имкон беради дегани.

Бундан эса зиёратчиларнинг кўнгиллари тўлаётганлигини ҳам кўришимиз мумкин.

Авваллари эса бу йилгиданда қимматроқ нархларда зиёратларга келган бўлсаларда, бундай шароитларда истиқомат қилишмаган. Автобуслар ҳам авваллари эски бўлган бўлса, хозирда эса барча шароитларга эга бўлган энг сўнги русумдаги автобуслар зиёратчилар хизматига сафарбар этилганлигини ҳам кўришлигимиз мумкин.

Макка шаҳри меҳмонхонасида зиёратчиларимиз икки кишилик хоналарда истиқомат қилишмоқда. Авваллари эса меҳмонхоналардан тўрт кишиликдан бошланиб, ўн икки кишилик хоналарда ҳам истиқомат қилишган. Меҳмонхоналарда қатъий равишда эркаклар алоҳида, аёллар эса алоҳида хоналарда истиқомат қилишган. Бу эса жуда катта қийинчилик туғдирарди. Хозирда эса зиёратчиларимиз меҳмонхоналарда маҳрами билан, яъни эр-хотин ёки она-бола бўлса битта хонада ётишлари учун шароитлар муҳаё қилинган. Бу эса ўз навбатида отаси ёки онаси билан бирга келган зиёратчиларимиз ота-оналарининг хизматларида бўлишиб, уларнинг дуоларини олишга мушарраф бўлмоқдалар. Бу эса неча йиллардан бери амалга ошмай келаётган ишлардан бири эди.

Муборак Умра зиёратига борган юрдошларимиз Маккаи Мукаррама шаҳридаги меҳмонхонага келганларида уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этувчи турли ҳил нашидалар билан кутиб олинаётганлиги, уларнинг пойига гуллар сепилаётганлиги, уларга юксак эътибор ва эҳтиром кўрсатилаётганлигидан беҳад киши кўзига ёш келади. Маккаи Мукаррама шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимизга кўрсатилган юксак эътибордан зиёратчиларимизнинг кўзларидан ёш келмоқда.

Аслида ҳам манашундоқ бўлиши ҳам керак эдида. Зеро Аллоҳ таъолонинг байтини зиёратига борган одам Аллоҳнинг меҳмони бўлади. Аллоҳнинг меҳмонларига эса манашундай иззат ва хурмат кўрсатилиши керак.

Мадинаи Мунавварада юрдошларимиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаи мутоҳҳараларида зиёрат ва ибодатларда бўлмоқдалар. Шунингдек,  улар Мадинаи Мунавварада Қубо ва Қиблатайн масжидлари, Ухуд тоғи зиёратларида ҳам бўлишмоқда.

Ушбу муқаддас жойларда зиёратчилар Ислом дини тарихидаги ибратли воқеъаларни эшитишиб, дуои-хайрларда ҳам жам бўлмоқдалар.

Маккаи Мукаррамада эса, оппоқ эхромлар ила Муборак Умра амалларини бажариб, Муқаддас Қаъбаи Муаззамада ибодатларда қоим бўлмоқдалар.

Бу муқаддас жойда Раҳмат тоғи (Арофот), Нур тоғидаги Ҳиро ғори, Савр тоғидаги ғор ва динимиз тарихидаги диққатга сазовор бўлган масканларни ҳам зиёрат қилмоқдалар.

Юртимиздан борган зиёратчиларимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиромдан жуда мамнун эканлигини уларнинг кўзларидан кўришлигимиз мумкин.

Улар доимо ибодатларида, дуоларида Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган бундай ислоҳатлар, кўлга киритилаётган ютуқлар, халқнинг ғамини ҳамма нарсадан устун қўйиши оқибатида Муборак зиёратларнинг манашундай яхши шароитларда ташкил қилинаётганлигидан хурсанд бўлишиб, дуои-хайрлар қилишмоқдалар.

Аллоҳ таъоло юртимиздан борган барча юртдошларимизнинг ибодатларини Ўзи даргоҳида қабул айласин. Юртбошимизни тинч ва саломат қилсин. Доимо халқ дардига малҳам бўлиб, юрт равнақига равнақ қўшиб юришликнинг Аллоҳни ўзи нисиби рўзи айласин.

[su_custom_gallery source=”media: 4155,4156,4157,4158,4159″ limit=”5″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакили,

вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров