Тасаввуф аҳлига хос фазилатлар

1105

Бундай хулқ  билан хулқланган инсонларни ушлаган далиллари пайғамбаримиз с.а.в. нинг:

حفت   الجنة   بالمكارح   و  حفت  النار   بالشهاوات

Яъни, “Жаннат қийин ва (инсон нафсига) ёқимсиз (бўлган) нарсалар билан дўзах эса шаҳватлар (инсон нафсига ёқимли хоҳиш истаклар) билан ўралгандир” мазмунидаги хадислардир.

Бир куни пайғамбаримиз с.а.в. га бодом қўшилган талқон келтирилганда, у зот с.а.в уни қайтарган ва бу дунёда дабдаба билан ҳаёт кечирувчилар таоми деб айтган эканлар. Абу Хурайра р.а. айтади: Бир хилликдан бошқа (яъни бир икки , уч хил нарса билан тайёрланган) зиёдалик қўшилган таомни фосиқлар овқатидир.

7) Уларнинг ахлоқларидандир хар қандай дағал нарса бўлсада халолдан топилган бўлса кийим сифатида кийб юраверишликлари ва кийиниш сохасида ўта эътиборли бўлиб муболаға қилмасликлари хатамул-Асом ва у зотнинг асхаблари эски ва йиртиқ ямоқлари кўп кийим кияр эдилар. Увайс Қараний р.а. эски тускилар ва шу киймини кияр эди. Иброхим ибн Адҳам р.а. доимо бир қора жубба ( устки кийим) да юрар эди. Узоқ кийилганидан бу кийим устидан чириб тўкилиб кетишга етиб келганда бу кийимни қочондан бери киясиз? Деб сўраганида 9 йилдан бери деб айтган экан Хасан Басрий р.а. устидаги кийимлари жуда кирланиб кетганда ювиб олсангиз бўлар эди, дейишса вақтим йўқ, (яъни шу пайтда ибодатдан чалғиб қоламан) деб жавоб берган экан. Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. айтадилар: “Росуллуллоҳ с.а.в. асҳобларининг кийимлари сизларнинг кийимингиздан дағалроқ эди, лекин қалблари сизларнинг қалбларингиздан мулойимроқ эди. Яқинда шундай замон келадики уларнинг кийимлари мулойим (нафис) роқ, қалблари эса дағал ва қаттиқ бўлади”.

8) Уларнинг аҳлоқларидандир, дунё ишларига ўта шод бўлмасликлари ва кам кулишлари. У зотлар дунёвий енгиллик ва қулайликлар уларга муяссар бўлса, буни эвазига оҳират неъматлари камайтирилмас эканми? деган андиша билан юраклари сиқилар эди. Бу  дунёни зиндон ўзларини зиндонбанд қилинган ҳис этишлар ва зиндондаги инсон қандай ҳам хурсанд бўлиши мумкин, деб айтар эдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. айтганлар: “Келажаги ортида дўзах кутиб турган одамни кулишидан тажжубланаман” Хасан Басрий р.а. ўта хавф ва маҳзунликни ўзларида ҳис этиб юрганлари учун, бу зотни  бу ҳолатини билмаган одамлар бу одамни бошига қаттиқ бир мусибат тушган  бўлса керак, деб ўйлар эдилар. Ибн Мазруқ р.а. айтадилар. Ким мени гуноҳларим ташвишга солади десаю, овқат маҳалида асал ва сарёғларни дастурхонига келтирса, у одам ёлғончидир.

 Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов