Исломда аёлларнинг тутган ўрни

1327

 

Аллох таоло барча мавжудодлар қатори инсонни хам жуфт, яъни эркак ва аёл қилиб яратгандир. Кишилик жамияти эркагу аёлни ташкил этар экан, хаётда турмуш юмушларини ярими улар зиммасидадир. Аёл хаётда онамиз, жуфту халолимиз, опа – синглимиз қизимиз бўлиб яшайди. Агар аёл хаётда хам жисмонан, хам маънан соғлом бўлса демак жамият соғлом бўлади. Чунки келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келади. Улар бошланғич таълим – тарбия ва одоб – ахлоқни кекса онахон – момолардан ўрганадилар. Шундай экан, келажак авлодни солих бўлиши бугунги кун аёлларининг солиха бўлишларига хар жихатдан боғлиқдир.
Аёл киши аввало, она сифатида қадирланади. Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга унинг хаққини адо этишга буюрилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хадисларини бирида “Жаннат оналар оёғи остида” деб мархамат қилганлар. Ислом таълимотида оилада аёлнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хадисларини бирида “Мўминларнинг энг имони мукаммали гўзал хулқлисидир”, “Сизларнинг энг яхшингиз ахли аёлига яхши муносабатда бўладиганинггиздир”деганлар. Ислом динида Аллох таоло ибодат қилишдан кейин биринчи ўринга қўйилган амал силаи раҳм бўлиб, унинг энг яқин жигарлардан, яъни оналар, фарзандлар, опа – сингил, амма ва холаларидан бошлашлик мақсадга мувофиқдир.

Избоскан тумани “Нўмонжон ҳожи” жоме масжиди

имом-хатиби Э.Каримов