Тасаввуфнинг асосий тамойиллари

1214

Шайх Хованди Тохур р.а. ўзларининг “Рисола дар одоби тариқат” номли рисолаларида тариқат ва шариъат йўлида тақво ва пархезгарлик биринчи ўринда туришини баён этиб, шайх ҳазратлари ҳар ким тақво қилса ўша хақиқий марддир деган фикрни олға сурганлар.

Тасаввуфнинг ушбу асосий тамойиллари яъни тақво билан ўткинчи дунё хою-хавасларига алданмай яшашлик ва Қуръони карим оятлари хамда суннати мутоххара маъно-хақиқатлари билан асосланган тасаввуфнинг инсон хаётининг барча ижтимоий соҳаларини қамраб олувчи одоб ва ахлоқлари хусусида кўплаб китоблар ёзилган. Шундай китобларнинг бири бу-Имом Шаъровий, кўпроқ эса имом Шаъроний номлари билан танилган, Мисрда ҳижрий 898-йили туғилиб, 973-хижрий санада Қохирада вафот этган Абул ал- Ансорий ал-Ханафий р.а. нинг

“Танбехул муғтаррийн авохир ал қорн ал-ошир ала маа холафу фийхи салафухум ат-тохир” асаридир.

Асарда муаллиф соф ислом ақийдаси Ханафий мазхаби, покиза ислом шариати, улуғ зотларнинг ўгитлари асосида оят ва хадиси шарифлар далили билан бўлган тасаввуф қандай бўлишлиги, тасаввуф шайхларидаги хулқ ва фазилатлар, шунингдек, сифатларини баён этади.

Бу маълумотлар ва хулқларни баёни шундай аҳамиятга эгаки, бир томондан биз уларни ўрганиш билан тасаввуфни таниб ўргансак, иккинчи томондан чин инсонийлик мўъминликни англаймиз. Ушбу йўл улуғлари бўлган тасаввуф шайхлари эса бизга доимо дунё ва охират йўлида адашмай собит қадам бўлиб боришимизда йўлчи юлдуз сингари, яъни адашган қоронғи кечадаги йўл кўрсатувчи порлоқ юлдуз сингари тўғри йўлга чорловчи маёқдек бўлиб турадилар. Бошқа томондан эса, яна хам ахамиятли жиҳати, бу улуғлардаги ўзларигагина хос бўлган сифатлар билан бизга муаллиф р.а. хақиқий пири комилу – мукаммил бўлган  улуғ зотлар билан сохта шайх ким эканлиги орасини ажратиб беради. Аслида барча замон мутасаввиф уламолари сохта шайх ва эшонларнинг манфур башараларини очиб ташлаганлар.

Ушбу қадри олий бўлган асардаги тасаввуф уламоларининг ўзларигагина хос бўлган аҳлоқий қарашларни баён этишга киришишдан олдин парвардигорни ўзидан умидвор бўлган ҳолда Қуръони каримдаги “Оли Имрон” сураси 159-оятини келтириб ўтамиз.

لو كنت فظا غليظ القلب لانفضوا من حولك

“Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар”.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов