Муфтий ҳазратларининг Андижонга ташрифи!

1157

Муборак Рамазон ойининг фазилатли кунлари юртимиз узра ўз нурини таратиб турган айни дамларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Республикамизнинг вилоятларига юртимиз аҳолисини ушбу Муборак Рамазон ой билан табриклашлик асносида ўзининг ташрифларини амалга ошириб келмоқдалар. Жорий йилнинг 22-май куни бизнинг Андижон диёримиз аҳолиси ҳам анашундай хурсандчликдан баҳраманд бўлдилар.

Муфтий ҳазратлари Андижон вилояти Асака туманидаги “Файзиобод” жоме масжидига ташриф буюриб, ушбу масжидга ташриф буюрган барча намозхонларини Муборак Рамазон ойи билан табриклаб, дуои-хайрлар қилдилар. Сўнг, намозхонлар билан бирга-бирга таровиҳ намози ва хатми Қуръонларни адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари намозхонларга мавъиза қилиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган муборак динимиз тараққиёти йўлидаги улкан ишлар, хайрли ислоҳотлар ва Аллоҳ таборака ва таъолонинг берган неъматларига шукрона қилиш тўғрисида сўзлаб бердилар. Муфтий ҳазратлари мўмин-мусулмонларга Рамазон ойининг файзу тароватидан баҳра олиб, Рамазоннинг ҳақиқий завқи – Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикри билан онгу шуурларимизни банд қилиш, улуғ ойнинг илоҳий файзидан насибадор бўлишга чақирдилар.

Ўз навбатида “Файзиобод” жоме масжидига йиғилган намозхонлар муфтий ҳазратларининг ташрифидан хурсанд бўлдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 3043,3044,3045,3047,3048,3049,3050,3051″ limit=”8″ link=”image” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нуруллоҳ Қодиров