Муборак Рамазон ойи тараддуди

1283

Жорий йилнинг 14-май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятимизда Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш ва ўтказишга бағишланган имом-хатибларнинг йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Қосимович Акрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдулхамид Турсунов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ишматбеков Хомиджон, вилоят ҳокими ўринбосари Равшанбек Мамадалиевлар иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров раислик қилди ва олиб борди.

  • Йиғилиш кун тартибида “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг ижроси;
  • Муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш юзасидан раҳбарият топшириқларининг ижроси бўйича тавсиялар;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 майдаги 01А/058-сонли Буйруғининг ижроси;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Муборак Рамазон ойига доир фатволари;
  • Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш ва ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлигининг топшириқлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида эса кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан бир қатор қарорлар қабул қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 2968,2969,2970,2971,2972,2973,2974,2975,2976,2977″ limit=”10″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нурилло Қодиров