Мархамат туманидаги “Шомат” масжидида илк жума намози ўқилди.

1374

Шу кунларда барча соҳа қатори муқаддас динимизни асраш ва авайлаш, диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай хайрли ишлардан бири бўлган неча йиллардан буён фаолият кўрсатаётган маҳаллий масжидларнинг жоме масжид мақомига кўтаришлик масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келмоқда. Биргина Андижон вилоятининг ўзида 17та анашундай маҳаллий масжидлар жоме масжид мақомига айлантирилди ва ушбу масжидларда биринчи маротаба муборак жума намозлари халқимиз билан жуда катта хурсандчилик ва хуш кайфиятда адо этилди. Жумладан,  аввалида маҳаллий, бугунга келиб жоме масжид мақоми берилган масжидлар тимсолида Марҳамат тумандаги “Шомат” жоме масжиди фикримизнинг яққол ифодаси десак асло муболаға бўлмайди.

Ушбу “Шомат” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддинҳожи Холиқназаров жума намозини ўқиб, намоздан олдинги маърузада барча Марҳамат аҳлини муборак жума айёми билан табриклаш асносида, юртимизда ҳукм сураётган олий неъмат тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш тўғрисида кенг тушунчалар бериб ўтдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво ҳайъати томонидан юборилган “Қўшничилик ҳақлари” мавзусидаги тезис асосида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар ҳамда хаётий мисоллар орқали маъруза қилди.

[su_custom_gallery source=”media: 2757,2759,2760,2761,2762,2763,2764,2765,2766,2767,2768″ limit=”11″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Намоздан сўнг Юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровонлиги, масжидларимизнинг янада обод бўлишлигини Аллоҳ таолодан сўраб, дуои-хайрлар қилинди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров