Баҳорий байрам ҳашари

943

Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси  тасарруфидаги диний ташкилотларда амалга ошириладиган тадбирлар режасига асосан Ўзбекистон мусулмондари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллик идораси ва вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжидлар, муқаддас қадамжолар, қабристон ва зиёратгоҳлар ҳамда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг 18-19 март кунлари “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида оммавий ҳашарлар юқори даражада ўтказилди.

Жумладан, масжидлар, муқаддас қадамжолар, қабристон ва зиёратгоҳлар ҳамда мадрасанинг кириш қисми, олд айвон ва ховли майдонлари, хонақоҳ ва тахоратхоналарида санитар тозалов ва ободонлаштириш ишлари ўтказилди. Ушбу ҳашарларга масжидларнинг барча ходимлари, ҳайъат аъзолари ва кўнгиллик фуқаролар фаол иштирок этдилар. Ҳашар доирасида масжидлардаги 6 минг тупдан ортиқ дов-дарахтларга шакл берилди, дарахтлар ва 450минг метрдан ортиқ бўлган йўлак четлари ҳамда бетон тўсиқлар охланди. Барча мавжуд ариқлар, экинзорлар бегона ўтлардан ва чиқиндилардан тозаланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ушбу ўтказилган Наврўз байрами ҳашари юртимиздаги барча ёши каттаю-кичикни бирдай қувонтирди. Кўнгилларга бахорий кайфият олиб келди. Ўзаро меҳр-оқибат ришталари яна ҳам жонланди десак асло муболаға бўлмайди.

Ҳақиқатдан ҳам ободлик кўнгилдан бошланади, Зеро Аллоҳ таолонинг фаришталари ҳам обод, озода ва саришта жойларга келадилар.

  [su_custom_gallery source=”media: 2619,2620,2621,2622,2623,2624,2625,2626,2627,2628,2629,2630,2631,2632,2633,2634,2635,2636″ limit=”18″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Қодиров Нурилло