Хайрия тадбири

943

2017 йил 10-декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадхияси қабул қилинган кун муносабати билан вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан бир қатор хайрли тадбирлар уюштирилди.

Анашундай тадбирлардан бири Андижон шаҳрида жойлашган болалар шаҳарчасида ташкил этилди. Унда Олтинкўл туманидаги “Жалабек ота” жоме масжиди имом-хатиби Отабек Хусанов қатнашиб, ушбу мўъжаз масканда истиқомат қилаётган келажагимиз ворисларининг кўнгилларига хурсандчилик олиб кирди. У ердаги болаларга хомийларни жалб қилган ҳолда 1 млн сўмдан зиёдроқ озиқ-овқат махсулотларини тақдим қилди. Халқимизда ҳам кўнгил кўтарган ҳеч қачон кам бўлмайди, мухтожлик кўрмайди деган нақл бор. Ҳар бир инсон умр кечирар экан, ҳаётда ўзининг ўрнини билмоқлиги, бутун умри давомида қўлидан келганича яхшиликлар, хайру-саҳоватлар қилмоқлиги даркор. Зеро динимиз кўрсатмалари ҳам манашундай эзгу мақсадларга йўғирилган. Бугун бир яхшилик қилсак, эртага унинг яхшиликлар ила жавобини кўрамиз.

[su_custom_gallery source=”media: 2121,2122,2123″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Аллоҳ таоло барчаларимизни саҳоватпешалардан айласин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги ходими

Нуруллоҳ Қодиров

11.12.2017 йил.