«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони муборак бўлсин

984

Шу кунларда барча соҳалар қатори Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бир гуруҳ ходимларига «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони топшириш тадбирлари тантанали равишда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 4-декабрь куни ҳам анашундай тадбирлардан бири Андижон вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва турли хил йўналишлар бўйича юртимиз ҳамда Андижон вилоятининг ривожланиши учун ўз меҳнатлари ила сидқидилдан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ватандошларимизга «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўтказилган маросимда вилоятнинг диний соҳа йўналишида самарали хизмат қилиб келаётган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин ҳожи Холиқназаровнинг ҳам номи борлиги яна бир бор бизларга катта қувонч, қалбимизга эса ўзгача ғурур бахшида этди. Чунки манашундай кунларда устоз домламизнинг диний соҳа ривожи учун озми-кўпми қилаётган хизматларининг эътирофи вилоятимизда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимларига бўлган эътибор деб биламиз.

Аллоҳ таоло устоз Нуриддин ҳожи домламизнинг умриларини узоқ қилсин, эл-юрт хизматида ҳар доим манашундай камарбаста бўлишлигини, халқимизга дини-мубинни етказишда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин.

Яна бир бор  «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони муборак бўлсин деб, вилоятдаги барча диний соҳа ходимлари ва имом-хатиблар номидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги жамоаси самимий қутлаб қолади.

[su_custom_gallery source=”media: 2077,2078,2079,2080,2081,2082″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги ходими

Нуруллоҳ Қодиров

05.12.2017 йил