Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жанобимизга салоту саломларимиз бўлсин. Аллоҳ таоло жонажон Ватанимизни янада обод, эзгу ниятли халқимизнинг ҳаётини бундан-да фаровон айласин.
Бугун бутун ер юзидаги мусулмон аҳли хурсанд бўладиган кун. Бугун бутун ер юзида қиблага юзланиб Аллоҳ таолодан дуо умидида сўровларини сўраётган мўъмин ва мусулмонларнинг байрам кунидир. Муборак Қурбон ҳайити ва кунларнинг саййиди деб таъриф берилган жума куни барчаларимизга муборак бўлсин.
Илоҳим Ватанимизни тинч, осмонимизни бундан-да мусаффо, қилаётган барча эзгу амал, яхши ниятларимизга Аллоҳнинг ўзи етказсин.
Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракоти ёғилиб турган манашундай мунаввар кунларда, дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларда қанча яхшилик, хайру-саҳоватлар қилсак – шунча камлик қилади. Анашундай хайрли ишлардан эса вилоятимиздаги имом-хатибларимиз унумли фойдаланмоқда десак асло муболаға бўлмайди. Ҳайит байрами кунларида вилоятимиз имом-хатиблари бир қатор “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига, муҳтож қалб эгаларига, кам таъминланган оилалар, қўйинки яхшилик ва саҳоватларни қилиниши лозим бўлганлар холидан хабар олмоқдалар, уларнинг кўнгилларини кўтармоқдалар, хаётга бўлган қизиқиши ва ишончини янада ортирмоқдалар.
Аллоҳ барчаларимизни манашундай саҳоватпешалардан қилсин. Юртимиз равнақига янада равнақ берсин. Халқимизнинг дастурхонини янада тўкин, осмонимизни манашундай бугунгилик куннинг шорофати ила мусаффо бўлганидек доимо мусаффо айласин. Ҳайтин байрамингиз муборак бўлсин.
Қорасув шаҳар бош имом-хатиби Бекмирзаев Акромжон томонидан:
[su_custom_gallery source=”media: 1701,1702,1703″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Улуғнор туман бош имом-хатиби Сайдалиев Бахтиёр томонидан:
[su_custom_gallery source=”media: 1704,1705,1706″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилояти вакиллиги
ходими Нурилло Қодиров