Аёлларнинг ислоҳ бўлиши
Умматнинг ислоҳ бўлишидир!
Иккинчи боб.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шуни яхши англашимиз керакки, аҳли-аёл ва фарзандларимизни ҳиссий нафақа яъни маскан, еб-ичиш, кийим-кечак билан таъминлаб, жисмларини тарбия қилганимиздек илм, одоб-ахлоқ, ислоҳ йўли билан руҳий тарбия қилишимиз ҳам жуда зарурдир. Бу борада жуда кўп камчиликларимиз бор. Баъзи одамлар ҳатто буни унчалик зарур эмас деб тушунишади. Натижада, ўз аҳли-аёлига ва фарзандларига на динни тушунтиради ва на уларни ёмон ишлардан огоҳлантиради. Фақатгина уларга керакли моддий ашёлар ва заруратлар билан таъминлашликни ўзларининг вазифаси деб тушунишади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ўз каломида:
“Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару, тошдан бўлган ўтдан сақланг.” – деб марҳамат қилган. (Таҳрим сураси 6-оят).
Бу оятнинг тафсирида Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Киши ўз оиласига динни ўргатмоқлиги лозимдир”-деганлар.
Ушбу ҳадисдан инсон ўз аҳли-аёли ва фарзандларига дину-диёнатни ўргатишлиги шартлиги маълум бўлади.
Саҳиҳ ҳадисда Расул Акрам соллолоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ҳар бирингиз чўпондурсиз, қиёмат кунида қўл остингиздагилариндан сўраласиз”-дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса: “Аҳли-аёл ва фарзандларингни Аллоҳ таолодан қўрқит ва улардан тарбия асоингни тўхтатма”-дедилар.
(Давоми бор)…
Ҳазрат Таҳонавий Қуддиса сирруҳунинг
“Аёлларни ислоҳ қилиш” китобидан
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси
Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.