Унутманг! Аёлларнинг ислоҳ бўлиши
Умматнинг ислоҳ бўлишидир.
Биринчи боб.
Аёллар шаънида айтилган ҳадислар.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
- Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Беш вақт намозни адо қилган, рамазон рўзасини тутган, ўз обр ўсини сақлаган ҳамда эрига итоатда бўлган аёл, жаннатнинг xоҳлаган эшигидан кираверсин”-дедилар.
- Расул Акрам соллоллоҳу алайҳи васалламга бир киши шундай арз қилди: “Эй Аллоҳнинг расули, фалоний аёл кўп нафл намозлар ўқийди. Рўзалар тутади ва яхшиликлар қилади, лекин, қўшниларига озор беради”-деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У аёл дўзаxий”-дедилар. Шунда ҳалиги киши бошқа бир аёл ҳақида айтиб, унинг ортиқча намози ҳам, рўзаси ҳам ва ортиқча садақотлари ҳам йўқ, аммо, қўшниларига чиройли муомалада бўлади”-деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бу аёл жаннатий”-дедилар.
- Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси аёл уйидаги рўзғор ишларини сидқи дилдан бажарса, у гўёки Аллоҳ йўлида жидди-жахд қилганлар мартабасида бўлади”-дедилар.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аёллар! Менга дўзаҳ аҳлининг энг кўпи эканлиги кўрсатилди – дедилар. Аёллар У зотдан бунинг сабабини сўрадилар?, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлар кўп лаънат айтувчи, ношукр ва эрингиз келтирган нарсаларни қадр қилмайдигансизлар-дедилар.
- Асмо бинти Язид Ансорий розияллоҳу анҳо Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб айтдилар: Эй, Аллоҳнинг Расули, аёллар менга эркаклар биздан жума, жамоат, касал кўриш, жанозада қатнашиш, ҳаж, умра, сарҳадларни ҳимоя қилишдек савобли амаллар билан устунлиги бор”- дедилар. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса аёлларни хабардор қилинг. Улар эрларини ҳақларини адо қилсалар,эрлари учун зийнатлансалар ва эрларини рози қилсалар, булар ҳаммаси сиз айтган амалларга баробар бўлади”-дедилар.
- Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечаси туриб таҳажжуд ўқиган ва эрини ҳам намозга тургизган аёлга Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади”-дедилар.
- Расул Акрам соллалоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхши аёл, эри назар солса ёқимли, ҳукмига итоатли ва хилоф қилмайдиган аёл-дедилар.
- Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси аёл дунёда ўз эрига озор берса жаннатдаги ҳурлар: Аллоҳ сени ҳор қилсин, у сенинг ёнингда меҳмон яқинда бизнинг ҳузуримизга қайтади-дейдилар.
- Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхши аёл, ўзини покиза сақлаб, эрига ошиқ бўлгани”-дедилар.
- Расул Акрам соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ўз эрига муҳаббат қилиб, чиройли муносабатда бўлган ва бошқалардан ўзини сақлаган аёлни яхши кўради”-дедилар.
(Давоми бор)…
Ҳазрат Таҳонавий Қуддиса сирруҳунинг
“Аёлларни ислоҳ қилиш” китобидан
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси
Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.