Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида миллатлараро ва динлараро дўстлик, аҳиллик, бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда.
Ушбу “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида бугун 12-ноябрь куни Андижон Давлат Университетида соҳа мутаҳассислари ва вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар, имом-ноиблар ва отинойилар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат ва диний бағрикенглик” мавзусида тадбир ўтказилди.
 Тадбирда нотиқлар томонидан юртимиздаги ислоҳотлар, диний бағрикенглик йўналишидаги олиб борилаётган ишлар ва уларнинг жаҳонҳамжамиятидаги эътирофлари, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва дин вакилларининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари ҳамда эмин-эркин яшашлари учун яратилган шароитлар, бу борада олиб борилаётган давлат сиёсати ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.
 Шунингдек, ҳозирги кунда юртимизда бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик тамойиллари асосида ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” дунё аҳлини тотувлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар сирасидан эканлиги таъкидланди.

Вакиллик матбуот хизмати