Мазхабсизлик-Ислом динида шаръий масалаларда тўрт фиқхий мазхабларга эргашишни рад этишдир. “Мазхаб” сўзи арабчада”йўл “йўналиш”, шаръий истилоҳда эса диний масала бўйича муайян мужтахид олимнинг фатво чиқариш йўли маъноларини билдиради.
Мазхабсизлик тарафдорлари даъвосига кўра, исломда фиқхий мазхабларнинг бирига эргашиш шарт қилинмаган. Гўёки мазхабга эргашган мусулмонлар кўр-кўрона тақлид қилгани учун адашади.
Исломга амал қилиш эса худдики, фақат Қурон ва суннатга тўғридан тўғри амал қилиш асосида бўлиши лозим. Мазхаблар эса гўёки китоб ва суннат талимотида эмас, мазхабошиларнинг ижтиходларига тақлид қилинишига ўхшайди.
Мазхабсизлик тарафдорлари ўзларини бир қанча турли номлар билан атайдилар: салафи солихларга эргашиш даъвоси билан” салафийлар”, саҳиҳ хадисга эргашиш даъвоси билан “аҳли хадислар”.
Таъкидлаш жоизки, Набий алайҳиссалом ҳаётлик даврларида сахобалар муаййан шаръий масала чиқиб қолса, узотнинг ўзларига мурожаат қилиб ечимини топганлар.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг сахобалар шаръий саволлар бўйича мужтахид даражадасида бўлган сахобалардан фатво сўраганлар. Тобиинлар сахобалар тутган йўлни тутиб, мужтахидларга эргашганлар.
Тобиинлар даврида ижтиходий омиллар сабаб икки асосий мактаб рай ва хадис мактаби шакланган. Бу икки мактабда йигирмага яқин мазхаблар шаклланиб улардан тўртаси: ҳанафийлик, ҳанбалилик, моликийлик, шофиийлик сақланиб қолган ва Ислом диёрларига тарқалган.Уломалар мазхабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб, шубхасиз адашишга олиб бориши ҳақида огоҳлантиради. Зеро, тўрт мазҳаб пайдо бўлгандан кейин Ислом олами тан олган забардаст олиларнинг барчалари тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар.
Таасуфки мазхабсизлик тарафдорлари жамиятда ихтилоф чиқариш билан шуғулланиб, аслида Ислом маданияти ва талимоти ривожи учун хисса қўшаётганлари йўқ. Аксинча, Қурон ва суннатдан ўзбошимча янги хукм чиқариш, мусулмонларни куфрда айблаш, уларни қонини тўкишни ҳалол хисоблаш, боғийлик (хукуматга қарши чиқиш), вахима уйғотиш ва фитна қўзғаш, обод жойларни вайрон қилиш каби исломда қатъиян ман қилинган хатти ҳаракатларга сабаб бўлмоқдалар.
Шундай экан, бир мазхабни махкам ушлаб, унга амал қилиш Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сохобаи киромлар тутган йўлда юриш билан баробардир
Жахонгир домла Нишонов
Андижон вилояти Булоқбоши туман Сувлуғота жоме масжиди имом ҳатиби