Бош саҳифа Мақолалар Бошқалар 1-декабрь ОИТСга қарши кура куни

1-декабрь ОИТСга қарши кура куни

29
  Ҳозирги вақтда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган муаммолардан бири ОИТС касаллигидир. ОИТС — бу орттирилган иммун танқислигидир. ОИТС — бу ХХ асрнинг охирида инсоният оламида энг муҳим ва энг даҳшатли воқеа ҳисобланади. Ҳозирги кунда эса ХХI АСР ВАБОСИ бўлиб қолди.

Ушбу касалликда организмни ички ва ташқи зарарли таъсир этувчи таъсиротлардан ҳимоя қилувчи – иммун тизими вирус таъсирида издан чиқади. Коронавирус инфекцияси 2020-2021 йилларнинг энг хавфли касалликлари тоифасига кирганлиги ҳеч кимга сир эмас. ОИТС шундай касалликки у миллат генофондига салбий таъсир этиб келмоқда. Бу касаллик ижтимоий касалликдир, шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни эълон қилсалар, уларда ота–боболарида бўлмаган ўлат (инфекцион касаллик) ва юқумли касалликлар тарқалади” (Ибн Можжа ва Ҳоким ривоятлари). Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта у ҳаром қилинган. Зино ҳам одамларга моддий ва маънавий зарарлар келтиради ва улар орасида турли ҳил олдин кузатилмаган касалликларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли руҳий тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро ҳурмат руҳида яшаш, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани ҳимоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши керак бўлади.
Ушбу касалликда организмни ички ва ташқи зарарли таъсир этувчи таъсиротлардан ҳимоя қилувчи – иммун тизими вирус таъсирида издан чиқади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 197 мамлакатида 2000 йил охиригача 5,5 миллион одам ОИТС билан хасталанган ва улардан 15,5 миллиони вафот этган. Ҳозирги кунда эса 95 миллион атрофида ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда. Бу касаллик жинсий ҳаётини бетартиб олиб борадиган, Аллоҳдан қўрқмайдиган, оила муқаддаслигини билмайдиган, аёл ва эркак зотини ҳайвон даражасида кўрадиган, нафсини қондиришдан бошқа мақсади бўлмаган одамлар чалинадилар.
Ислом – тўлиқ ва барча нарсаларни ўзига қамраб олган ҳаёт йўлидир. Исломда ҳаётнинг ҳар бир соҳасида тўғриликда тенги йўқ кўрсатмалари бор. Ислом дини – инсон ҳаётининг бир қисми эмас, балки инсон ҳаёти Исломнинг бир қисмидир. Шу жиҳатдан соғлиқни сақлаш, касалликларга қарши курашиш, шахсий гигиена ва тиббиётнинг бошқа жабҳаларида Исломнинг ўз кўрсатмалари бор. Исломнинг ушбу кўрсатмаларига амал қилган ҳар бир эркак ва аёлнинг жинсий ҳаёти тўлақонли бўлади.

(Интернет манбалар асосида тайёрланди)