Албатта Қуръони карим уммати Муҳаммад алайҳис –солоту ва саллам учун раҳмат ва марҳамат китобидир. Пайғамбар алайҳис –солоту ва салламнинг муборак ҳадис шарифлари эса умматга Қуръонни шарҳ қилиб берадиган, мўмин-мусулмонлар учун андоза бўлган ҳаёт йўлидир. Ҳазрати пайғамбар алайҳис –солоту ва салламдан жуда кўб ҳадислар қолди. Баъзилар буни милён ҳадисга етказадилар. Имом Бухорийнинг ўзлари (Аллоҳ раҳмат қилсин) олти юз мингдан кўпроқ ҳадисни ёддан билар эдилар.
Имом Бухорий саҳиҳларига эса олти мингга яқин ҳадисни киритдилар. Ва айтадиларки мен киритмаган саҳиҳ ҳадислар ҳам кўп. Ҳадисларни йиғилишлигини саҳобийлар, тобеинлар ва таъба тобеинлар буларни ривоят қилишди. Мазҳаб уламолари эса оят ва ҳадислардан далиллар олиб, шаръий ҳукмларни баён қилдилар. Мазҳаб алломалари ҳар бирлари умматни ибодати, эътиқоди тўғри бўлишлиги ва улар қандай ибодат қилишлари керак эканлиги тўғрисидаги меъёрларни ва мезонларни бизларга чизиб андоза қилиб бердилар. Албатта мазҳаб бошилари буларни Қуръон ва ҳадисдан олдилар. Қуръони карим олти минг олти юз олтмиш олтита оят атрофидаги каломуллоҳдир. Чунки баъзи қорилар узун оятларни иккига бўлиб ўқиганлар, базилари эса узун оятни битта қилиб ўқиганлар. Манашу олти минг олти юзта атрофидаги оятдан беш юзтасига яқини ҳукм оятлари ҳисобланади. Ҳукм оятлар демак фиқҳий оятлар бўлиб, буюруқ ва қайтариқлардан иборат. Бу оятларда намоз, рўза, закотга буюрилган, никоҳ, талоқ ва идда аҳкомлари ва ҳаказо.
Пайғамбар алайҳиссолоту ва салламнинг ҳадисларидан ўн мингтасига яқини ҳукм масалаларни ўз ичига олган. Милён ҳадисларни ҳаммаси ҳам ҳукм масалалар тўғрисида эмас. Балки баъзилари қиссалар, баъзилари ривоятлар, хабарлар ва ҳаказо. Лекин фақиҳлар томонидан қўйилган аҳком масалалари, шариат қонунлари бир милёндан ортиқроқдир. Беш юзта оят бўлса,ўн мингга яқин ҳукмга оид ҳадис бўлса,бир милён масала қаердан. Демак бир милён масала фуқаҳолар ҳукмий далиллардан қоидалар чиқарганлар.
Сардор домла Худаяров
Асака тумани “Бобожон Қори” масжиди имом хатиби