1. Тингланг, итоат қилинг
2. Эрингизни мол-мулкини кўз қорачиғингиздай асранг
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг.
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган
5. Яхши кайфият билан қарши олинг
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари; меҳнатлари уҷун миннатдорчилик билдириб туринг
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, Узр “Кечиринг“,
дейишни лозим тутинг
11. “Жаннат калити“ бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг…
Мансуржон домла Рахимов
Хонобод шаҳар бош имом хатиби