Юртимизда жуда кўп соҳалар каби диний соҳада ҳам ўзгаришлар, янгиликлар, хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ўзгаришларнинг замирида эса юртимиз мўъмин-мусумонларига ибодат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат ришталарини янада кенг тарғиб қилиш каби эзгу ишлар мужассам бўлмоқда десак асло муболаға бўлмайди.
Хозирда вилоятимизда 182 та масжид ҳам анашу мақсадлар ила мўъмин-мусулмонлар учун хизмат қилмоқда. Кундан-кунга эса барча масжидларда намозхонлар учун қулай шароитлар яратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Булоқбоши туманидаги Қирғизбой жоме масжиди ҳам анашулар жумласидандир. Хозирги кунда масжидда уста-қурувчилар, ҳашарчи хизматчилар масжид қурилишида жонбозлик кўрсатиб, хизмат қилмоқдалар.
Жорий йилнинг 8-август куни эса вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигидаги вакиллик ходимлари масжидга ташриф буюришиб намозхонлар билан бирга пешин намозини адо этдилар.
Сўнг Устоз Мирзамақсуд домла масжид қавмига «Байтуллоҳни обод қилишлик фазилатлари» хақида гўзал сухбат қилиб бердилар.
Тадбир сўнгида уста-қурувчилар, қурилишга ҳисса қўшаётган барча хомий ва кўнгиллилар ҳаққига дуо қилиб, масжид пойдевори учун илк ғиштни қўйиб бердилар.